2020 йилнинг декабрь ойида АТ Халқ банки Бошқарувига жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 2 932 та мурожаат келиб тушган.
Банкга 2020 йил декабрь ойида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида қайд этилган асосий масалалари, имтиёзли шартлар асосида кредит олиш (1564 та, 53,7 фоиз), пенсия ва нафақа масаласида (487 та, 17 фоиз), истеъмол кредити олиш (382 та, 13,0 фоиз), тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олиш (127 та, 4 фоиз), банк пластик карталаридан фойдаланиш ва терминаллар томонидан хизмат кўрсатишда (97 та, 3 фоиз), ишга жойлашиш маласида (39 та, 1,2 фоиз), хорижий валютада кредит олиш (33 та, 1 фоиз), банк омонат фоизлари юзасидан маълумот олиш (35 та, 1,1 фоиз) ҳамда бошқа масалаларда (168 та, 6 фоиз) келиб тушган.