Қидирув

×

Сайт ранги

Овоз

Шрифт

×

Main
Main
Main


Change language


For the disabled

Site color

Овоз

Шрифт

Ягона телефон рақами : (71) 210-20-02 Кредит учун онлайн ариза

Ўтказиб юборилган қўнғироқ- ўтказиб юборилган имконият!

Терминалларни ўрнатиш, таъмирлаш ва алмаштириш

  • Терминалларни ўрнатиш ва фойдаланиш талаблари
  • Қатъий риоя қилиниши лозим бўлган қоидалар
  • Терминалларни таъмирлаш ва алмаштириш

Терминалларни ўрнатиш ва фойдаланиш талаблари

Савдо терминаллари ўрнатиладиган жойларни ва хоналарни тайёрлаш учун ҳеч қандай махсус тадбирларни амалга ошириш талаб қилинмайди.
Савдо терминалидан ва унинг ташқи мижоз клавиатурасидан фойдаланиш шунга ўхшаш офис ва маиший электротехникадан фойдаланиш шартларига мувофиқдир.
Тўлиқ функцияли стационар терминаллар электр таъминоти, ток кучланиши 220 волт, ўзгарувчанлик даражаси 50 герц бўлган бирламчи электр тармоғидан амалга оширилади.
Тўла функцияли кўчма терминаллар электр таъминоти ўрнатилган аккумулятор батареяларидан амалга оширилади. Aккумулятор батареялари ток кучланиши 220 волт, ўзгарувчанлик даражаси 50 герц бўлган бирламчи электр тармоғи орқали махсус ускунадан қувватлантирилади.
Мобил терминаллар иккита 1,5 волт кучланишдаги стандарт батарейкалар ёрдамида қувватлантирилади.

Қатъий риоя қилиниши лозим бўлган қоидалар

Барча операцияларни амалга ошириш вақтида терминалларни ридерларидан унинг савдо картасини ёки мижоз картасини олиш мумкин эмас. Операция тугашини кутиш керак, операция тугаши операция чекининг чоп этилиши ёки терминал дисплейида, унинг ташқи мижоз клавиатурасидан тегишли хабар келиши билан тугайди, шундан кейин пластик карточкани ридердан чиқариш мумкин.
Операцияни амалга оширишдан аввал савдо дўкони ходимлари терминални чоп қилиш ускунасида қоғоз борлиги ҳақида ишонч ҳосил қилишлари керак.
Операцияни амалга ошириш вақтида терминални электр тармоғидан ўчирмаслик керак.
Терминал орқали савдо картасини инкассация операцияси, карта эгасини «маблағлар юклаш», «авторизация», «ҳисоб варақ балансини кўриб чиқиш» операциялари жараёнида терминал модем тизимини телефон тармоғидан узмаслик керак.
Мобил терминал орқали операцияларни амалга ошириш пайтида терминаллардан электр таъминот қисмлари-батарейкаларини чиқариш мумкин эмас.
Операция чекини ёки назорат тасмасини чоп этиш вақтида қоғозни айлантириш учун терминал клавиатурасининг тегишли тугмасини босиш, чоп этиладиган чекни ва назорат тасмасини мажбурий равишда куч билан тортиб олиш мумкин эмас.
Савдо картаси ва мижоз картасини микропроцессорига ва пластик картасига, пластик карта ишдан чиқишининг олдини олиш учун, механик зарб бериш ва бошқа шунга ўхшаш ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмас.
Савдо терминалидан фойдаланиш ва пластик карта эгаларига хизмат кўрсатиш қоидаларини банк вакиллари томонидан ўқитилган савдо дўкони ходимлари алмашган ҳолда, савдо-хизмат кўрсатиш корхонасининг янги ходимларини, савдо ходимлари ёки банк вакили томонидан ўқитишни таъминлашлари лозим.
Ридерлар, терминал ва савдо карталари ишдан чиқишининг олдини олиш учун мазкур қурилмаларга бегона буюмлар ва суюқликлар тушишига йўл қўймаслик керак.

Терминалларни таъмирлаш ва алмаштириш

Корхоналар, транзаксияларни амалга ошириш учун, фақат банк томонидан маъқулланган савдо терминаллари ва бошқа техник воситалардан фойдаланишлари шарт.
Терминалларни очиш ва уларни мустақил равишда таъмирлаш ман етилади. Чунки терминал дастурини бузиш орқали фирибгарлик операцияларини ўтказишга қарши ҳимоя ўрнатилган. Терминалдан фойдаланиш вақтида муаммолар юзага келганда, банк филиалларига ёки яқин атрофдаги хизмат кўрсатувчи сервис марказларига мурожаат қилиш лозим.
Сервис марказларида Monetel, Ingenico, Sagem, PAX ва XiMAX русумидаги POS-терминалларини кафолатли таъмирлаш ва кафолат давридан кейин хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилади. Мутахассислар терминалларнинг ташқи қобиғини ва бутловчи буюмларини тез ва сифатли таъмирлайдилар. Ташқи қобиқ тўлиқ яроқсиз ҳолга келганида янги қобиққа қайта ўрнатиш имконияти мавжуд.

Савдо терминали, унинг ташқи мижоз клавиатурасидан, савдо картасидан фойдаланиш, банк вакили томонидан ўқитилган савдо дўкони ходимларига рухсат берилади

Маълумот Республика ягона процессинг маркази томонидан тақдим этилган: www.uzcard.uz

Кредитлар Микроқарз Oвердрафт Истеъмол кредитлари Ипотека кредитлари Таълим кредити Кредит карта COBAGING GOLD кредит картаси Пенсия овердрафт картаси Kobrending (режали тўлов ) картаси Expat-car Expat home ( ипотека кредит) Trade-in ( автокредит ) Автокредит Юк мотоцикллари учун кредит Ипотека кредит Online Nano кредит Имтиёзли кредитлар Таьлим кредити (суппер контракт) Имкон талаба (Rejali toʼlov) "Travel" кредит картаси "Student" кредит картаси Мадад кредити Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш Barakali hamyon Yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ipoteka krediti Омонатлар Болалар хазинаси Exclusive Exclusive-2 Stimul $ Stimul Баракали Айнан сиз учун-2 (100-230 кунлик) Айнан сиз учун-2 (235-365 кунлик) Айнан сиз учун-2 (370-495 кунлик) Xazina-3 (Onlayn Xazina-3) Xazina-3 (Onlayn Xazina-3) Автокредит Янги уй пойдевори Омонат Progressive Talab qilib olinguncha Talab qilib olinguncha $ Stimul-2 Kids Capital Jozibali Yaxshi imkoniyat Online Sarmoya Ommabop Foydali sarmoya Online ommabop Пластик карталар UZCARD EMV пластик картаси HUMO пластик картаси Овердрафт пенсия пластик картаси UnionPay кобейжинг картаси Visa Classic картаси Visa Сlassic Exchange картаси Кредит карта "Режали тўлов" кобрендинг картаси МИР кобежинг картаси CORPORATE” ва “BUSINESS” “GOLD CREDIT” кобежинг банк картаси HUMO Пенсия овердрафт пластик картаси Оилавий карта Student Card Интерактив хизматлар Интерактив хизматлар регламенти Фукаролар мурожаати Мижозлар учун қўлланмалар Электрон навбат QR-код хизмати Намунавий ҳужжатлар шакли Фойдали ҳаволалар Онлайн қабулига ёзилиш Банк тарифи Uzpay тўлов тизими Марказий банк бошқарув қарори №3030 Давоми Халқаро пул ўтказмалари Лотереялар Коммунал тўловлар Xalq Mobile Нақд пул етказиб бериш Пенсия Сайёр кассаларнинг маҳаллада пенсия тарқатиш жадвали Овердрафт пластик картаси учун ариза бериш Пенсия ва нафақа тўловлари бўйича банкнинг туман (шаҳар) филиаллари ишонч телефони Пенсия тўловлари бўйича маълумот
Кредитлар Айланма маблағларни тўлдириш Бизнес овердрафт Микроқарз Роунд кредити Доиравий бизнес кредити Револвер кредити Асосий восита сотиб олиш Автокредит Қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш Кўп қаватли уй-жойларни қуриш, уларни реконструкция қилиш Лизинг Факторинг Хорижий линиядаги кредитлар Пластик карточкалар VISA Сlassic картаси Visa Сlassic Exchange картаси Интерактив хизматлар Интернет Банкинг Moбил Банкинг Фуқароларнинг мурожаатлари QR-код хизмати Онлайн қабулга ёзилиш Интерактив хизматлар регламенти Электрон навбат Намунавий ҳужжатлар шакли Фойдали ҳаволалар Форум Имтиёзли кредитлар учун тавсиявий бизнес режалар Банк тарифи 1C Direct bank Юридик мижозлар учун Акциядор ва инвесторлар учун маълумот Ҳисоб-китоб касса хизматлари кўрсатилиши Тадбиркорларнинг маблағларини жалб қилиш Ташқи иқтисодий фаолият Миллий ва чет эл валютасида пул ўтказмалари Терминалларни ўрнатиш, таъмирлаш ва алмаштириш Банк кафотлари Савдо эквайринги Иш ҳақи лойиҳалари Суғурта хизматлари Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор Кредитни кечиктириш учун ариза TIF+ Юридик шахслардан муддатли депозит жалб қилиш Йирик сутни қайта ишловчи корханалар учун факторинг хизматлари Қимматли қоғозлар
Мурожаат юбориш